Юлий Юсупов Халқаро валюта жамғармаси тавсияларини танқид остига олди
26.06.2025 | 10:0010 daqiqa
Иқтисодчи Юлий Юсупов Халқаро валюта жамғармасининг 2020 йилдан бери ЯИМга нисбатан 2 фоиз пунктга камайган солиқ тушумларини уч йил ичида қоплаш учун ва солиқ тизимини янада адолатли қилиш, иқтисодиётга тушаётган солиқ юкини ошириш бўйича тавсиясини танқид остига олди.
Иқтисодчининг ўз Телеграм каналида ёзишича, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ҳукуматига 2020 йилдан бери ЯИМга нисбатан 2 фоиз пунктга камайган солиқ тушумларини уч йил ичида қоплаш ва солиқ тизимини янада адолатли қилишни тавсия этди. Бу мақсадда қуйидагиларни амалга ошириш таклиф қилинди:
- спиртли ичимликлар, қазиб олинадиган ёқилғи, транспорт воситалари ва шакар каби маҳсулотларга белгиланган махсус акциз солиқларини ошириш;
- инвестицияларга берилаётган имтиёзларни қисқартириш,
- самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш,
- жисмоний шахслар даромад солиғининг амалдаги бир хил (12 фоизлик) ставкасини даромадга қараб ўсиб борувчи шкалага алмаштириш.
- давлат харажатларини радикал тарзда (1,5–2 баробар) қисқартириш, айниқса иқтисодий харажатларни,
- давлат улушини ва унинг мулкдор сифатидаги иштироки ҳажмини кескин камайтириш (бу кўрсаткич ҳам барча ақлли мезонлардан ошиб кетган),
- иқтисодиётга тушаётган солиқ ва қарз юкини камайтириш (бизнес юритиш харажатларини пасайтириш ва миллий маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш учун),
- импорт учун божлар ва нотариф тўсиқларни қисқартириш, алоҳида шахслар ва тармоқлар учун берилган имтиёзларни бекор қилиш (рақобат муҳитини кучайтириш ва мансабдорлар томонидан сунъий яратилган монополия ва коррупция манбаларини йўқ қилиш учун).
- ва энг муҳими — давлатнинг иқтисодиётдаги вазифаларини кескин қайта кўриб чиқиш. Мансабдорларни бизнесдан узоқлаштириш, бозор механизмлари ва рақобат муҳитини бузишларига қатъий чек қўйиш лозим. Улар бу иш билан ҳануз шуғулланишдан тўхтамай келишмоқда.





