Юлия Рисюкова Президент Администрациясига ишга ўтди

17.02.2026 | 18:541 daqiqa

Унинг ўрнига Шахзодбек Курбаниязов Таълимни ривожлантириш маркази директори этиб тайинланди.

Юлия Рисюкова Президент Администрациясига ишга ўтди © Foto: Gazeta.uz

Бугун, 17 феврал куни Юлия Рисюкова Василевна Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди. Бу бўйича Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши қабул қилинди.

Рисюкова шу муносабат билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У 2025 йил 6 ноябрдан буён мазкур лавозимда фаолият юритаётганди.

Шунингдек, Саида Мирзиёеванинг бошқа бир фармойиши билан Шахзодбек Курбаниязов Каримович Таълимни ривожлантириш маркази директори бўлди. У фаолияти давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Трансформация ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 феврал куни Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди. У бугун мактаб таълими вазири ўринбосари — педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Teglar

Mavzuga oid