add

2025 йилда Тошкентдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод туманида бўлди

Kecha 20:232 daqiqa

Пойтахтда ижара нархларининг ўсиш суръати Олмазор, Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида сезиларлироқ бўлди, бу ерда йиллик ўртача ўсиш тахминан 11 фоизни ташкил этди.

2025 йилда Тошкентдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод туманида бўлди

2025 йилда Тошкент шаҳрида турар жой ижара бозори барқарор ўсиш суръатини намоён этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эълон қилган маълумотларда кўриш мумкин.

tash

Энг муҳим жиҳат шундаки, ижара нархлари кескин сакрашларсиз, бозордаги талаб ва таклиф мувозанати асосида шаклланмоқда.

Бир квадрат метр учун энг юқори ўртача ижара қиймати анъанавий равишда пойтахтнинг марказий туманларида қайд этилди.

Хусусан, Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасарой туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун тахминан 10–11 АҚШ доллари атрофида шаклланди.

Марказий ҳудудлар юқори талаб сабаб бозорда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Миробод туманида ўртача ижара нархи 10,9 долларга етган бўлса, Шайхонтоҳурда 10,3 доллар, Яккасаройда эса 10 доллар даражасида шаклланди.

Шу билан бирга, шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам ижара нархлари босқичма-босқич ошди. Мирзо-Улуғбек туманида ўртача кўрсаткич 9,1 долларга етган бўлса, Юнусободда 8,3 доллар, Яшнободда 8 доллар даражасида қайд этилди. Чилонзор туманида ижара нархи 7,8 доллар, Олмазорда 7,4 доллар атрофида бўлди.

Энг нисбатан арзон ижара нархлари шаҳарнинг четроқ ҳудудларида сақланиб қолмоқда. Учтепа туманида бир квадрат метр учун ўртача нарх 6,9 доллар, Сергелида 6,3 доллар, Бектемирда эса 5,7 долларни ташкил этди. Бу ҳудудларда талаб марказий туманларга нисбатан пастроқ қолмоқда.

Шунингдек, ижара нархларининг ўсиш суръати айрим туманларда сезиларлироқ бўлди. Олмазор, Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида йиллик ўртача ўсиш тахминан 11 фоизга етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда уй-жой нархи қанча бўлганлиги ҳақида маълумот эълон қилган эдик.

Teglar

Mavzuga oid