23–27 май кунлари сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин

23.05.2025 | 12:003 daqiqa

Ўзбекистонда 23 майдан 27 майгача давом этадиган ёмғирли об-ҳаво туфайли республиканинг бир қатор тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

23–27 май кунлари сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин
Сел хавфи юқори бўлган ҳудудлар: Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор; Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод; Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон; Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод; Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ; Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон; Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ; Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, Хонабод. «Ўзгидромет» мутасаддилари аҳолини, сайёҳлар ва ҳайдовчиларни юқори хавф ҳудудларида эҳтиёткор бўлишга, об-ҳаво шароитини кузатиб боришга чақирмоқда. Ёмғир сувларининг тўпланиши ва сел оқимлари оқибатида йўлларни ва уй-жойларни сув босиши эҳтимоли бор. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам аввалроқ кучли шамол, симларнинг узилиши, дарахтлар қулаши ва ҳавода чанг миқдори ошишига доир огоҳлантириш билан чиққанди.

Teglar

Mavzuga oid