add

27 январ куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда

26.01.2026 | 10:592 daqiqa

Эртага республика ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

27 январ куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда© Javhar Chorshanbiyeva

2026 йил 27 январ куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво асосан ўзгариб туради. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража илиқ, кундузи +4...+6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти рavo ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда -6...-11 даража совуққача, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.

26 январ кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Teglar

Mavzuga oid