add

31 январ куни Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва нам об-ҳаво кутилмоқда

30.01.2026 | 14:152 daqiqa

Эртага республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

31 январ куни Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва нам об-ҳаво кутилмоқда

31 январ куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши прогноз қилинмоқда. Айрим вилоятларда ёмғир ёғиши, туман тушиши ва йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи +8...+10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ,кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

 Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -4...-9 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.

Mavzuga oid