Logo

Тожикистон семизликка қарши курашни иш жойидан бошлади

Kecha 22:301 daqiqa

Энди ходимлар ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиши керак.

Тожикистон семизликка қарши курашни иш жойидан бошлади

Тожикистонда иш берувчилар зиммасига ходимлар учун ҳар куни камида 20 дақиқалик бадантарбия машғулотларини ташкил қилиш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш кодексига киритилган янги ўзгаришларда белгиланган.

Мазкур қонун 10 июн куни Тожикистон парламентининг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. 17 июн куни эса ҳужжат мамлакат президенти томонидан имзоланиб, кучга кирди.

Таъкидланишича, ташаббуснинг асосий мақсади — семизлик ва қандли диабетнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Барча ташкилотларга тегишли

Тожикистон адлия вазири Музаффар Ашуриённинг маълум қилишича, янги талаб президентнинг 2026 йил 14 февралдаги фармони асосида ишлаб чиқилган.

Қонунга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ходимлар учун кунлик жисмоний машқларни ташкил этиши шарт.

«Иш берувчилар ва мансабдор шахслар зиммасига кунига камида 20 дақиқа мунтазам жисмоний машқлар ўтказиш вазифаси юклатилди», — деди вазир.

Раҳбарлар ҳам машқ қилади


Янги қоидалар нафақат машғулотларни ташкил этишни, балки улар учун тегишли шароитлар яратишни ҳам назарда тутади.

Ташкилот раҳбарлари спорт билан шуғулланиш учун зарур инфратузилма ва имкониятларни таъминлаши керак бўлади.

Шунингдек, раҳбарлар ўзлари ҳам жисмоний машқларда иштирок этиши талаб этилади.

Teglar

Mavzuga oid