6-март куни ёмғир ёғиши кутилётган ҳудудлар маълум қилинди
Айрим ҳудудларда 6-март куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳамда қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
© Javhar Chorshanbiyeva6-март куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, айрим ҳудудларда эса туман кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши ҳамда туман тушиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+6 даража илиқ, кундузи +11...+13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Устюрт ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +9...+14 даража илиқ атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади ва туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади ва туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади ва туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида эса вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор. Шунингдек, бу ҳудудларда сел-сув тошқинлари ва қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.





