add

Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар камайди

Ўзбекистонда алкогол ва тамаки билан боғлиқ 1 435 та қонунбузилиш ҳолати аниқлангани маълум қилинди.

Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар камайди

Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 35 фоиздан 18 фоизга, тамаки маҳсулотларида эса 19,6 фоиздан 9 фоизга камайди. Бу ҳақда ош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, алкогол ва тамаки билан боғлиқ 1 435 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, уларда 885 минг дона алкогол ва 912 минг қути тамаки маҳсулоти мусодара қилинган. Шу жумладан, 15 та ишлаб чиқарувчи ва 29 та улгуржи корхонанинг лицензияси бекор қилиниб, 7 та корхонанинг тегишли рухсатномаси вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилиб, соҳа бўйича 517 та мурожаат кўриб чиқилган ҳамда 97 та улгуржи савдо корхонаси рўйхатдан ўтказилган.

Бундан ташқари, 49 та субъект электрон ҳисоблагичлар, 43 та корхона видеокузатув воситалари ва 102 та транспорт GPS ускуналари билан жиҳозланган.

Теглар

Мавзуга оид

Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар камайди | Vaqt.uz