Logo

App Store'дан Россия иловалари олиб ташланди

Bugun 17:152 daqiqa

Apple компанияси олдиндан огоҳлантирмасдан VK ҳолдингига тегишли барча иловаларни App Store платформасидан олиб ташлади. Россия томони бу қарорни сиёсий сабаблар билан изоҳлаб, Apple'дан расмий тушунтириш талаб қилмоқда.

App Store'дан Россия иловалари олиб ташланди © russian.rt.com

25-июн куни App Store’дан Россиянинг VK ҳолдингига қарашли бир қатор хизматлар, жумладан Dzen, VK Video, VK Music, VK Messenger, Mail, VK Tanishuvlar, Одноклассники ҳамда ВКонтакте ижтимоий тармоғининг асосий иловалари олиб ташланди.

VK матбуот хизматининг маълум қилишича, Apple бу қарорни компанияни олдиндан хабардор қилмасдан, бир томонлама қабул қилган.

«VK ҳеч қачон санкциялар остида бўлмаган ва санкциялар рўйхатига киритилмаган, буни халқаро ва америкалик ҳуқуқшуносларнинг кўплаб хулосалари тасдиқлайди. Ҳуқуқшуносларнинг расмий хулосалари ва барча зарур маълумотлар аллақачон Apple ихтиёрида мавжуд», — дейилади ҳолдинг баёнотида.

Шунингдек, компания, илгари ўрнатилган иловалар Apple қурилмаларида ишлашда давом этишни маълум қилинди.

Max мессенжери билан боғлиқ ҳолат

Бундан аввалроқ, 3-июн куни VK таркибига кирувчи Max мессенжери ҳам Аpp Store'дан ғойиб бўлганди. Apple унинг ўчирилишини санкция қонунчилигига риоя этиш, шунингдек, ўзи фаолият юритаётган мамлакатлар қонунларига мувофиқ ҳаракат қилаётгани билан изоҳлаганди.

«Ростелеком» раҳбари Михаил Осеевский Апплеънинг бу ҳаракатини «мутлақо дўстона бўлмаган қадам» деб баҳолаган. Россия Рақамли ривожланиш вазири Максут Шадаев эса iOS қурилмаларидан фойдаланувчиларнинг 20 миллиондан ортиғи Max мессенжеридан фойдалана олмай қолганини билдирган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков VK иловаларининг App Store'дан олиб ташланиши Apple хизматининг ишончлилигига шубҳа уйғотаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати компаниядан расмий изоҳ кутмоқда. Агар тушунтириш берилмаса, Apple билан ҳамкорликни давом эттириш масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги VK иловаларининг ўчирилишини ҳеч қандай асосларсиз қабул қилинган сиёсий сабабларга кўра чиқарилган қарор деб атади. Идора, шунингдек, Apple ўчирилган сервислар, жумладан, фавқулодда вазиятлар хавфидан огоҳлантириш учун фойдаланиладиган ижтимоий аҳамиятга эга функцияларни «бутунлай эътиборсиз қолдираётганини» таъкидлади.

Бундан ташқари, вазирлик юз берган ҳолатни «инсофсиз рақобат кўриниши» деб баҳолади: идора фикрича, Apple шу йўл билан рус иловалари томонидан сиқиб чиқарилаётган хорижий платформалар манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Шу билан бирга, компания ўз қурилмаларида қидирув тизимини одатий ҳолатда ўрнатиш ва рус иловалар дўконини олдиндан ўрнатишга рухсат бермаяпти. Шу муносабат билан вазирлик Федерал монополияга қарши хизматга ушбу фактларни «тезкор тартибда кўриб чиқиш» илтимоси билан мурожаат қилди.

Teglar

Mavzuga oid