add

Байрам кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Kecha 20:483 daqiqa

«Ўзгидромет» байрам кунлари учун прогнозларни эълон қилди.

Байрам кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон гидрометрология хизмати 29-31 декабр учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, байрам арафасида аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрда-1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 29 декабрда 3-8 даража илиқ, 30 декабрда 5-10 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ гача пасаяди; кундузи 29 декабрда 13-18 даража илиқ; 30-31 декабрда 5-10 даража илиққача пасаяди, 1 январда 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрда-1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 29 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 29-30 декабрда 6-11 даража илиқ, 31 декабрда-1 январда 0-5 даражагача пасаяди; кундузи 29 декабрда 14-19 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 7-12 даражагача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда ва 1 январда 0-5 даража илиқ, 30-31 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 29 декабрда 10-15 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 3-8 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 1 январда ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid