BYD 2000 км масофа боса оладиган арзон гибрид седан тақдим этди
12.10.2025 | 09:304 daqiqa
BYD компанияси 11 минг доллар турадиган гибрид седани — Seal 05 DM-i 2026 моделини намойиш қилди. Унинг умумий юриш масофаси 2000 км’га етади ва бензин сарфи 100 kmʼга атиги 3,08 литрни ташкил этади.

Хитойнинг BYD компанияси ўзининг янги гибрид седани — Seal 05 DM-i 2026 йилги моделини тақдим этди. Бу ҳақда CarNewsChina хабар берди. Янги модел аввалги вариантга ўхшаш кўринишда бўлса-да, салонда ва техник жиҳатда жиддий янгиланишларга эга бўлди.
Seal 05 DM-i’нинг асосий ўлчамлари қуйидагича:
Гибрид тизимида 1,5 литрли 99 от кучига эга бензин двигатели ва 161 от кучли электромотор ишлайди. У 0 дан 100 km/hʼ гача 7,9 сонияда тезлашади. Автомобил 15,87 kWh лик аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, фақат электрда 128 км масофа босиб ўта олади.
Бензин ва тўлиқ заряд билан Seal 05 DM-i бир йўлда 2000 км масофани босиб ўтади. Ўртача ёнилғи сарфи ҳар 100 kmʼга 3,08 литр.
Нархи ҳам арзонлиги билан ажралиб туради: янги BYD Seal 05 DM-i Хитой бозорида 11 минг доллар атрофида сотувга чиқади. Модел бюджетли гибридлар сегментида энг узоқ юриш масофасига эга автомобиллардан бири бўлди.

- узунлиги — 4780 мм;
- эни — 1837 мм;
- баландлиги — 1515 мм,
- ғилдирак базаси — 2718 мм.