Чехия бош вазири Ўзбекистонга келади

Bugun 20:151 daqiqa

Андрей Бабиш ташрифи апрел ойи охирига режалаштирилган.

Чехия бош вазири Ўзбекистонга келади

Чехия бош вазири Андрей Бабиш 26–30 апрел кунлари Озарбойжон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф давомида унга Чехия саноат ва савдо вазири Карел Ҳавличек ҳамда чех тадбиркорларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.

Дастурга кўра, делегация Боку, Остона ва Тошкент шаҳарларида қатор учрашувлар ўтказади. Шунингдек, ташриф доирасида бизнес форумлар, соҳавий семинарлар ва тармоқ тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган. Прага расмийларига кўра, ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад — янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Teglar

Mavzuga oid