Давлат бюджети энди бошқача тақсимланади
Давлат бюджетини шакллантиришда энди аввал бўлмаган муҳим мезонлар инобатга олиниши шарт этиб белгиланди.

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат билан бюджет соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга илк бор «гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш» ва «яшил бюджетлаштириш» тушунчалари киритилди.
Янги тартибга кўра, ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет прогнози ва ундан кейинги 2 йил учун бюджет мўлжалларини аниқлашда ушбу йўналишлар бўйича эришилган натижалар ва ислоҳотлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тузиладиган ривожлантириш дастурларида қуйидаги мақсадларни инобатга олган кўрсаткичлар белгиланиши шарт:
• ривожланишнинг асосий йўналиш, мақсад ва вазифалари;
• сифат ва миқдор кўрсаткичлари;
• аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар яратиш;
• экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.





