
Энди картасиз нақд пул ечиш мумкин
Тасаввур қилинг, сизга нақд пул керак ва банкомат олдига келдингиз, аммо ёнингизда пластик карта ҳам, смартфон ҳам йўқ. Хўш, бундай ҳолатда карта амалиётларини қандай амалга ошириш мумкин?

Рақамли экотизимни ривожлантириш доирасида Asia Alliance Bank юзни аниқлаш функциясига эга биометрик банкоматни ишга туширди. Янги ечим мижозларга face recognition технологияси ёрдамида банк картаси ва PIN-кодсиз операцияларни амалга ошириш имконини беради. Ушбу босқичда мижозлар ҳисобварақдан нақд пул ечиб олишлари ва электрон ҳамённи тўлдиришлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун Alliance Pay мобил иловасини юклаб олиш ва дастлабки биометрик идентификациядан ўтиш керак.
Биометрик банкомат мижозни ишончли идентификация қилиш учун юзни аниқлашдан фойдаланадиган замонавий ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмасидир. Юқори аниқликдаги камера юзни сканерлайди, шундан сўнг интеллектуал алгоритмлар тасвирни банк базасидаги биометрик намуналар билан таққослайди.
Бундан ташқари, тизим тасвирнинг «жонлилигини» текширади ва қалбакилаштиришдан, жумладан, deepfake ва 3D ниқоблардан ҳимояланган. Биометриядан фойдаланиш бир қатор асосий афзалликларни беради: карталар ва PIN-кодлар билан фирибгарликни истисно қилиш орқали юқори хавфсизлик, скиммингдан ҳимоя, шунингдек, максимал қулайлик ва тезлик — аутентификация жараёни атиги 1–2 сония давом этади.
Бу технологияларни жорий этиш банкнинг операцион харажатларини камайтиришга ёрдам беради ва виртуал карталарни чиқариш ёки хизматлардан фойдаланишни тиклаш каби янги хизматларни ривожлантириш имкониятларини очади.
Биометрик хизмат кўрсатиш ягона ўзаро мулоқот муҳитини шакллантиради ва бўлимларга ташриф буюрмасдан масофадан идентификация қилиш, cardless cash операциялари ҳамда банкоматни self-service KYC функцияларига эга тўлақонли мини-офисга айлантириш учун асос яратади.
Бугунги кунда ушбу технологияларни ривожлантириш айниқса долзарб бўлиб қолмоқда, чунки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки савдо нуқталарда харидларни карталарсиз, смартфон ёрдамида тўлаш имконини берувчи ягона QR-кодни жорий этишга тайёрланмоқда. Бу одамларда банк карталарини олиб юрмаслик одатини шакллантиради, бу эса, ўз навбатида, экологияни яхшилашга ва пластик ишлатилишини камайтириш орқали углерод изини қисқартиришга ёрдам беради.
Бироқ бундай одатнинг салбий томони ҳам бор: зарурат туғилганда нақд пул ечиб олиш ёки қуввати тугаган смартфон билан тўловни амалга ошириб бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолатда Asia Alliance Bankнинг юзни аниқлаш технологияси вазиятдан чиқишнинг шубҳасиз йўли ҳисобланади, чунки юз доимо инсоннинг ўзи билан бирга бўлади. Биометрик банкоматни ишга тушириш — бу тўлақонли рақамли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, бунда мижоз ўз маблағларига имкони қадар осон ва табиий усулда кириш имкониятига эга бўлади.
Банкоматлар аллақачон Asia Alliance Bankнинг айрим филиалларида мавжуд. Ҳозир HUMO карталарига эга бўлган банк мижозлари ушбу банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишлари ёки ҳамёнларини тўлдиришлари мумкин. Жорий йил февраль ойидан бошлаб ушбу хизмат Uzcard, Visa ва Mastercard карталари учун ҳам мавжуд бўлади.
Карталарсиз тўловлар даврида энг ишончли калит — бу сизнинг юзингиз. Asia Alliance Bank — юзингиз билан пулингиз доимо қўлингизда!
Банкнинг расмий сайти: aab.uz
Алоқа учун рақам: (+998 71) 231-60-00, 1270





