Эрон масаласида АҚШ ва Хитойнинг фикри бир жойдан чиқди

Bugun 08:251 daqiqa

Трамп ва Си ўртасидаги музокараларда Эрон ядро дастури, Ҳўрмуз бўғози хавфсизлиги ва иқтисодий ҳамкорлик асосий мавзулардан бўлган.

Эрон масаласида АҚШ ва Хитойнинг фикри бир жойдан чиқди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклиги борасида келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

«Ҳар икки томон Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклиги борасида келишиб олди», — дейилади хабарда.



Бундан ташқари, музокаралар чоғида энергия ресурсларининг жаҳон бозорига тўсиқсиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Ҳурмуз бўғози очиқ қолиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳўрмуз ва нефт масаласи муҳокама қилинди

Оқ уй баёнотига кўра, етакчилар иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олган. Хусусан, Си Жинпинг Ҳўрмуз бўғозига боғлиқликни камайтириш мақсадида АҚШдан нефт сотиб олиш ҳажмини оширишга қизиқиш билдирган.

«Раис Си Жинпинг, шунингдек, Хитой бўғознинг ҳарбийлаштирилишига ва ундан фойдаланганлик учун ҳақ ундиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши эканини билдирди. Келажакда Хитойнинг ушбу бўғозга боғлиқлигини камайтириш учун Америка нефтини кўпроқ ҳажмда сотиб олишга интилишини маълум қилди», — дейилади баёнотда.



Тайван мавзуси тилга олинмади

Шу билан бирга, «NBC News» телеканалининг қайд этишича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар якуни бўйича берилган расмий баёнотда Тайван ороли атрофидаги вазият тилга олинмаган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужжатда асосий эътибор Эрон, Ҳўрмуз бўғозидаги хавфсизлик ва иқтисодий масалаларга қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid