
Эртага айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин
Ўзгидромет 15 январ куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

15 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ, кундузи +11...+13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ антисиклон таъсирида ҳаво ифлосланиши яна кучайиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.





