add

ФИФА Ўзбекистонни FIFA Series 2026 мезбони этиб танлади

Bugun 21:332 daqiqa

Тошкентда ўтадиган баҳсларда мезбон Ўзбекистондан ташқари Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоалари иштирок этади.

ФИФА Ўзбекистонни FIFA Series 2026 мезбони этиб танлади

ФИФА халқаро майдонда терма жамоалар ўртасидаги мусобақалар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган FIFA Series 2026 турнирининг мезбонлари ва гуруҳлар таркибини расман эълон қилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоалари ўртасидаги баҳсларга мезбонлик қилувчи саккизта давлатдан бири сифатида танланди.

Турнирда олтита конфедерациядан жами 48 та миллий терма жамоа 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Бу дунё футбол ҳамжамиятининг деярли чорак қисмини қамраб олувчи йирик ташаббус бўлиб, ўйинлар жорий йилнинг март ва апрел ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичига мезбонлик қилади. Тошкентда ўтадиган баҳсларда мезбон Ўзбекистондан ташқари Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоалари иштирок этади. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон ушбу турнирда қатнашаётган ва Жаҳон чемпионати 2026 йўлланмасини нақд қилган бешта жамоадан бири сифатида қайд этилди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларга Ўзбекистондан ташқари Австралия, Озарбайжон, Индонезия, Қозоғистон, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико ва Руанда мезбонлик қилади. Аёллар ўртасидаги турнирлар эса Бразилия, Кот-д’Ивуар ва Таиланд яшил майдонларида бўлиб ўтади. ФИФА ушбу мусобақаларнинг барчасини глобал миқёсда трансляция қилишни кафолатлаган.

Эркаклар гуруҳлари

Австралия (мезбон) - Австралия, Камерун, Хитой, Кюрасао

Озарбойжон – Озарбойжон, Уммон, Сиерра-Леоне, Сент-Люсия

Индонезия – Болгария, Индонезия, Сулаймон ороллари, Сент-Китс ва Невис

Қозоғистон – Қамар ороллари, Қозоғистон, Кувайт, Намибия

Янги Зеландия – Кабо-Верде, Чили, Финляндия, Янги Зеландия

Пуэрто-Рико - Америка Самоаси, Гуам ороли, Пуэрто-Рико, АҚШ Виржиния ороллари

Руанда (А гуруҳи) – Эстония, Гренада, Кения, Руанда

Руанда (B гуруҳи) – Аруба, Лихтенштейн, Макао, Танзания

Ўзбекистон – Габон, Тринидад ва Тобаго, Ўзбекистон, Венесуэла

Аёллар гуруҳлари

Бразилия – Бразилия, Канада, Жанубий Корея, Замбия

Кот-д'Ивуар – Кот-д'Ивуар, Мавритания, Покистон, Тёркс ва Кайкос ороллари

Таиланд – Конго ДР, Непал, Oкеания жамоаси, Таиланд

Teglar

Mavzuga oid