Фоизсизлари ҳам бор: қайси банклар энг кам фоизли ипотека кредитларини бермоқда?

18.02.2026 | 20:002 daqiqa

Банкларда уй сотиб олиш учун кредитларнинг фоиз ставкаси 0 фоиздан 32 фоизгача оралиғда шаклланмоқда. Максимал кредит миқдори эса 3,4 млрд сўм.

Фоизсизлари ҳам бор: қайси банклар энг кам фоизли ипотека кредитларини бермоқда?

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси уй-жой бозоридаги фоиз ставка ва кредит миқдорлари бўйича ҳафталик маълумотлар беришни бошлади.

Унда банклардаги ипотека кредити фоиз ставкаси ва миқдорлари ҳақида ўрганиб чиқилган. Фоизлар 0 фоиздан 32 фоизгача оралиқдан шаклланган бўлса, энг юқори кредит миқдори 3,4 млрд сўмни ташкил қилган.

Уй-жой таъмирлаш ва “яшил таъмир” ипотека кредитлари учун фоиз ставкаси эса 18–32 фоиз оралиғида шаклланган. Бунда энг юқори кредит чегараси 1,2 млрд сўм.

Айни пайтда уй сотиб олиш учун фоизсиз шартларда кредит ажратаётган банклар рўйхати қуйидагича:

Апехбанк;

Асакабанк;

Ориент Финанс Банк;

Ипотека банк.

Бироқ, бу ипотека кредитлари маълум бир қурилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда тақдим қилинади.

kollaj

Бундан ташқари, уй сотиб олиш учун банклардаги энг паст фоизли кредитлар таклифи қуйидагича:

Asia Alliance Bank — 18 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1270.

Ипак йўли банки — 16,5 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1256.

Халқ банки — 17 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача

Телефон: 1106.

Миллий банк — 17-18 фоиз;

Бошланғич тўлов — 40 фоизгача;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1344.

Турон банк — 17-18 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1220.

Агробанк — 17,5 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1254.

БРБ — 17,5 фоиз;

Бошланғич тўлов — 15 фоиз;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1254.

Трастбанк — 17,5 фоиз;

Бошланғич тўлов — 40 фоизгача;

Муддати — 20 йил;

Миқдори — 420 млн сўмгача;

Телефон: 1287.

Банклар устига босиб, кредит ҳақида батафсил маълумот олиш ёки кўрсатилган қисқа рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин.

Бу ипотека кредити давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кам фоизли ипотека кредитлари ҳисобланади. Бундай ипотека кредитлари миқдори 2026 йил 1 мартдан оширилади — Тошкент шаҳри учун 480 млн сўмгача, бошқа ҳудудлар учун 380 млн сўмгача.

Шу сабабли ипотека кредит расмийлаштирмоқчи бўлганлар учун мутахассислар томонидан март ойини кутиш тавсия қилинмоқда.

Муҳим: кам фоизли ипотека кредитларини расмийлаштириш вақтида мурожаатчи номида бошқа ипотека кредити мавжуд бўлмаслиги зарур.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 151

Barchasi

Mavzuga oid