
Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 18 даражагача илиқ бўлади. Шамол эса секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11, 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 11-13 январда баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11 январда 0...-5 даража совуқ, 12-14 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, 15-16 январда 0...-5 даража совуқ, 17-18 январда -2...-7 даража совуқ, кундузи 11 январда 0...+5 даража илиқ бўлади, 12-13 январда +7...+12 даража илиққача кўтарилади, 14 январда +3...+8 даража илиқ бўлади, 15-18 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиққача пасаяди.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 11 ва 13 январда баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-14 январда +2...+7 даража илиқ бўлади, 15-18 январда -3 даража совуқ, +2 даража илиққача пасаяди, кундузи 11-12 январда +11...+16 даража илиқ, 13-14 январда +13...+18 даража илиқ, 15-18 январда +2...+7 даража илиққача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдардо вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 13 январда баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-14 январда 0...+5 даража илиқ, 15 январда +2...+7 даража илиқ бўлади, 16-18 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиққача пасаяди, кундузи 11 январда +10...+15 даража илиқ, 12 январда +8...+13 даража илиқ, 13-14 январда +10...+15 даража илиқ бўлади, 15-18 январда +2...+7 даража илиққача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-15 январда +3...+8 даража илиқ бўлади, 16-18 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиққача пасаяди, кундузи 11-12 январда +13...+18 даража илиқ, 13-14 январда +15...+20 даража илиқ бўлади, 15-18 январда +5...+10 даража илиққача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи 11-14 январда +7...+12 даража илиқ бўлади, 15-18 январда +2...+7 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 январда -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади, 17-18 январда -2...-7 даража совуққача пасаяди, кундузи 11 январда +7...+12 даража илиқ, 12 январда +3-8 даража илиқ, 13-14 январда +5...+10 даража илиқ бўлади, 15-18 январда -3 даража совуқ, +2 даража илиққача пасаяди.





