Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?
7-11-сентябр кунлари республика ҳудудларида асосан қуруқ ва илиқ ҳаво кузатилади, аммо айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва кучли шамол бўлиши мумкин.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЯнги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Маълумотларга кўра, фақат айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 10-11-сентабр кунлари эса Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат фони кечалари +15...+20 даража, кундуз кунлари +32...+37 даража атрофида нисбатан текис бўлиши кузатилади. Республиканинг шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат +30...+33 даражадан +25...+28 даражагача бироз пасаяди.
7 ва 11-сентабр кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, 8-10-сентабрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 11=сентабрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлди, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +17...+20 даража бўлади, кундуз кунлари +32...+34 даражадан +35...+37 даражагача ўзгариб туради. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.





