Ҳўрмуз бўғози нимаси билан муҳим? Эрон уни ёпиб қўя оладими ва ёпса ким энг кўп жабр кўради?
18.06.2025 | 15:0022 daqiqa
Исроил ва Эрон ўртасидаги ракетали зарбалар алмашинуви Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйиш эҳтимоли бўйича хавотирларни кучайтирди. Бу бўғоз — дунёда нефт ташуви учун асосий «тор йўлак» ҳисобланади.

Дунёда ишлаб чиқариладиган нефт хомашёси миқдорининг тахминан бешдан бир қисми айнан шу бўғоз орқали ташилади. Унинг энг тор жойидаги кенглиги атиги 40 километрни ташкил этади.
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонининг сўзларига кўра, мамлакат бўғозни ёпиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Британиянинг MI6 махсус хизматининг собиқ раҳбари сэр Алекс Янгер душанба куни BBC’га берган интервюсида энг ёмон сценарийда бўғозни тўлиқ тўсиб қўйиш эҳтимоли мавжуд, деди.
«Бўғозни ёпиш, шубҳасиз, нефт нархларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, улкан иқтисодий муаммога айланади», — дейди Янгер.
BBC бу борадаги айрим саволларга жавоб излади.
Ҳўрмуз бўғози қанчалик тор?
Ҳўрмуз бўғози Эрон ва Уммонни ажратиб туради. Кириш ва чиқиш қисмларида у тахминан 50 км кенгликка эга, энг тор қисми (ўртасидаги жойи) тахминан 40 км кенгликни ташкил қилади. Шу билан бирга, у фақат марказий қисмида йирик кемалар учун етарлича чуқур ҳисобланади.
Денгиз навигация хариталаридан кирувчи ва чиқувчи хавфсиз йўллар, шунингдек улар орасидаги буфер зонасини кўриш мумкин — буларнинг барчаси оғир нефт танкерлари учун махсус белгиланган. Умумий ҳисобда йирик кемалар атиги тахминан 10 км кенгликдаги канал орқали ҳаракатланиши керак бўлади.
Форс кўрфазига йўналган танкерлар Эрон ва араб давлатлари ўртасида тортишув мавжуд бўлган катта ва кичик Тумб оролларига яқинлашади.
Кўплаб мутахассислар фикрича, ҳарбий ҳаракатлар денгиз юк ташуви бузилишига олиб келадиган энг эҳтимолий сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолат 1980–1988 йиллардаги Эрон-Ироқ уруши пайтида аллақачон содир бўлган.
«Тийиб туриш воситаси»
Таҳлилчиларнинг фикрича, Эрон учун Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ядровий қуролга эга бўлишга ўхшаш «тийиб туриш воситаси» сифатида кўрилади.
Халқаро ҳамжамият Эроннинг ҳарбий ядровий дастурига қарши чиқиб келаётган бўлса, худди шундай йирик давлатлар ҳам бир неча бор Теҳроннинг ўз стратегик географик жойлашувидан халқаро энергия бозорига хомашё етказиб беришни тўсиш учун фойдаланишига йўл қўймаслигини билдиришган.
Экспертлар тез-тез Эрон Ҳўрмуз бўғозини вақтинча ёпиши мумкинлигини башорат қилишади. Бироқ уларнинг кўпчилиги ишонч билан таъкидлайдики, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбий воситалар орқали денгиз юк ташувини тезда тиклай олишади.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини қандай қилиб ёпа олади?
АҚШ Конгресси Ҳисобот-таҳлил хизмати томонидан 2012 йилда эълон қилинган ҳисоботда Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини босқичма-босқич ёпиши мумкинлиги тахмин қилинган. У ерда қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлиги эҳтимол сифатида келтирилади:

- Ҳўрмуз бўғозида денгизда юк ташиш тақиқланиши эълон қилиниши, бироқ бу талаб бузилган тақдирда қандай оқибатлар бўлиши аниқ айтилмаслиги;
- Бўғоздан ўтаётган кемалар текширув ёки ушлаб туришга дуч келиши мумкинлиги ҳақида баёнот берилиши;
- Кемаларга нисбатан огоҳлантирувчи ўқ узишлар;
- Айрим кемаларга нисбатан ҳарбий куч қўлланилиши;
- Бўғоз ва Форс кўрфази сувларида денгиз минаси ўрнатилиши;
- Савдо ва ҳарбий кемаларга зарба бериш учун сув ости кемалари ҳамда ракета воситаларидан фойдаланиш.