HUMO 2024 йилги соф фойдасининг бир қисмини давлатга ўтказади

25.11.2025 | 14:051 daqiqa

2024 йил олган қарийб 168,3 млрд сўмлик соф фойданинг 32,5 фоизи давлат улушига мос равишда бюджетга ўтказилади, 62,5 фоиз эса компания тасарруфида қолади.

HUMO 2024 йилги соф фойдасининг бир қисмини давлатга ўтказади

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ (HUMO) 2024 йилда олган 168,3 млрд сўмлик соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Тақсимот тўғрисидаги маълумот Корпоратив ахборот ягона портали орқали эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, соф фойданинг 32,5 фоизи ёки 54,7 млрд сўми (ҳар бир акция учун 541,21 сўм) давлат улушига мос равишда бюджетга ўтказилади. Бу миқдор ҳар бир акция учун 541,21 сўм дивиденд тўланишини англатади.

Соф фойданинг асосий қисми – 62,5 фоизи, яъни 105,2 млрд сўм компания тасарруфида қолдирилди. Қолган 5 фоиз (8,4 млн сўм) эса Жамиятнинг захира фондига йўналтирилади.

Маълумот учун, хусусийлаштиришдан сўнг HUMO тарифларни уч баробаргача оширганди. Натижада 2025 йилнинг биринчи ярмида компания соф фойдаси 73 фоизга, учинчи чоракда эса 88 фоизга ўсди.

Компания IT-Park резиденти сифатида 7,5 фоизлик солиқ имтиёзидан фойдалана бошлагани туфайли жорий йилнинг тўққиз ойида давлатга 14,4 млрд сўм даромад солиғи тўлаган. Бу ўтган йилга нисбатан сезиларли камайиш ҳисобланади.

2025 йил 13 январда HUMOнинг 100 фоиз давлат улуши 65 млн долларга Paynet компаниясига сотилгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Humo компаниясига янги раҳбар тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Teglar

Mavzuga oid