add

ИИВ Telegram'даги «янги йил фирибгарлари»дан огоҳлантирди

Bugun 10:202 daqiqa

Оддийгина ҳавола орқали банк картангиздаги маблағларни қандай қилиб қўлдан бой беришингиз мумкинлигини билиб олинг.

ИИВ Telegram'даги «янги йил фирибгарлари»дан огоҳлантирди

Telegram иловаси орқали янги йил совғалари ниқоби остида зарарли ҳаволалар тарқалмоқда. Агар фойдаланувчи бундай ҳаволани очса, фирибгарлар унинг шахсий маълумотлари ва банк карталарига кириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Огоҳлантирилишича, ҳозирда фирибгарларнинг асосий қуроли техник ҳийла-найранглар эмас, балки ижтимоий муҳандислик, яъни инсон эмоциялари билан манипуляция қилишдир. Ҳамкасб, қариндош ёки дўстлардан табрик олишни кутиш одамни ҳушёрлигини пасайтиради.

Замонавий фирибгарлик усуллари жуда мураккаблашган.

Энди гап оддий «Apk.», «.эхе» каби файллар ҳақида эмас.

«Бугун сиз мессенжер ёки ижтимоий тармоқ орқали интерактив табрикка ўхшатилган фишинг сайтга олиб борадиган ҳаволани олишингиз мумкин. Ёки гўёки «юкланмаяпти» деб кўрсатиладиган чиройли Gif-файл юборилиб, уни кўриш учун янгилаш «обновления» таклиф этилади», - дейилади марказ хабарида.

Яна бир оммавий сценарий — «етказиб бериш хизмати» номидан юборилган хат бўлиб, унда «янги йил совғасини»ни олиш учун илова — «юк хати»ни юклаб олиб очиш талаб қилинади.

Бундай усуллар инсоннинг қизиқувчанлиги ва байрам кайфиятига қўшилиш истагига таъсир қилади.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун бир нечта тавсиялар берди;

— Биринчидан, ҳар доим манбага эътибор беринг. Бу инсонни танисизми? Ундан ҳавола ёки файл юборилишини кутганмидингиз? Агар йўқ бўлса, энг тўғри йўл — иловани очмаслик.

— Иккинчидан, файл форматига қаранг. Ҳатто расм ёки видео сифатида ниқобланган файллар ҳам хавфли бўлиши мумкин. Медиа учун хавфсиз форматлар: .jpg, .png, .gif, .mp4, .webm. ., .scr, .bat, .msi форматлари, шунингдек ичида зарарли дастурлар бўлиши мумкин бўлган .zip ва .rar архивларидан эҳтиёт бўлинг.

— Учинчидан, ҳаволалар учун «етти марта текшир» қоидаси амал қилади. Агар қисқа ёки шубҳали ҳавола орқали ўтиш таклиф қилинса, уни босмаслик яхшироқ.

— Бундан ташқари, озиқ овқат маҳсулотлари, янги йил арчаси, ўйинчоқлар ҳамда бошқа турли буюмларни арзон нархларда сотилиши тўғрисидаги эълонларни жойлаб, уни харид қилиш истагини билдирган фуқароларга пулларни олдиндан тўлаб беришларни айтишади. Маҳсулот пулини олдиндан тўлаган заҳотингиз улар аккаунтларни ўчириб юбориб сизни блокка қўйиб, ғойиб бўлишади. Интернетда харидларни амалга ошираётганингизда ҳеч қачон пулларини олдиндан тўлаб берманг!

Teglar

Mavzuga oid