Иштаҳа пасайганда: фастфуд менюлари ўзгармоқда

15.02.2026 | 16:251 daqiqa

Турли мамлакатларда фастфуд тармоқлари бир хил тенденцияни кузатмоқда: мижозлар озиш учун камроқ ейди ва ширинликлар ҳамда булочкаларни тобора кам танлайди. Шу фонда бизнес ҳам мослашувчан қадам ташлаяпти.

Иштаҳа пасайганда: фастфуд менюлари ўзгармоқда

«McDonald's» иштаҳани пасайтирувчи препаратларни қабул қиладиганлар учун мўлжалланган менюни аллақачон синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берди.

Тренддаги янги менюда оқсилга бой ва «енгил» форматлар: калория кам, гўшт кўпроқ, айрим ҳолларда булочкасиз (унинг ўрнига салат барглари ишлатилади).

119516872

АҚШда озишни истовчилар сони ортиб бормоқда

АҚШда GLP-1 препаратларини қўллаш суръати ошмоқда. Истеъмол товарлари бўйича EY эксперти ўтган йили АҚШ аҳолисининг 10 фоизи GLP-1 туркумига мансуб препаратларнинг маълум бир шаклини қабул қилаётганини айтган. Маълумки, «Ozempic» ва «Wegovy» каби дорилар иштаҳани пасайтиради, натижада фойдаланувчилар кичик порцияларни танлайди.

118058260-2

Бу эса АҚШдаги озиқ-овқат ва ичимликлар бозорига таъсир кўрсатмоқда.

Бу ўсиб бораётган мижозлар қатлами ҳақида фақат «McDonald's» эмас, бошқа брендлар ҳам ўйламоқда. Масалан, қадоқланган маҳсулотлар сотадиган «General Mills» ва «Conagra Brands» иштаҳаси пасайган одамларга мўлжалланган, кичик порцияли маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

«Conagra Brands»га қарашли «Slim Jim» ва «Marie Callender's» каби брендлар айрим музлатилган таомларини «Healthy Choice» қаторида «GLP-1 Friendly» деб белгиламоқда.

Декабр ойида эса «Shake Shack» «яхши жисмоний форма учун меню»сини тақдим этди. Унда юқори оқсилли, глютенсиз, вегетариан ва GLP-1’га мос таомлар ўрин олган. Менюда булочкалар ўрнига салатга ўралган уч хил бургер таклиф қилинди.

Teglar

Mavzuga oid