Италияда самолёт қулаб, одамлар ҳалок бўлди

23.07.2025 | 19:102 daqiqa

Самолётда бўлган жуфтлик — 75 ёшли эркак ва 60 ёшли аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Италияда самолёт қулаб, одамлар ҳалок бўлди
Кеча, 22 июл куни енгил самолёт Италиянинг Ломбардия вилояти Брешиа провинциясидаги Атстсано-Мелла коммунасида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Италия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Corriere della Sera нашри ёзишича, самолётнинг шосседаги ҳаракат йўлига қулаши оқибатида катта портлаш юз берган. Қайд этилишича, самолётда бўлган жуфтлик — 75 ёшли эркак ва 60 ёшли аёл ҳодиса жойида вафот этган. Самолёт бошқарувни йўқотиб, урилган ва ёниб кетган. «Учувчи ва йўловчи ҳалок бўлди», - дейилади хабарда. Ҳозирда Италиянинг фуқаро авиацияси мутахассислари ҳалокатнинг аниқ сабабларини ўрганмоқда. Шосседа ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Маҳаллий ҳокимият барча авиапарвозларга хавфсизлик талабларини янада кучайтиришни кўриб чиқмоқда.

Teglar

Mavzuga oid