add

Жаҳон банки Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар ҳаёт сифатини яхшилашга 250 млн доллар ажратди

Bugun 20:382972 daqiqa

Ушбу маблағлар 16 та туман ва шаҳарда инфратузилмани яхшилаш орқали қарийб 1 миллион аҳоли турмуш шароитини оширишга йўналтирилиши таъкидланмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар ҳаёт сифатини яхшилашга 250 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 16 та туман ва шаҳрида аҳоли ва бизнес учун муниципал инфратузилма ҳамда хизматларни ривожлантиришга 250 миллион доллар ажратишни маъқуллади. Бу маблағлар «Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш» (Livable and Productive Cities Program — LPCP) дастури доирасида йўналтирилади.

Банк маълумотларига кўра, лойиҳа йўллар, сув таъминоти ва канализация тизимлари, жамоат транспорти, мактаблар, поликлиникалар, боғлар ва бошқа жамоат жойларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Кутилаётган қамров — салкам 1 миллион киши бўлиб, уларнинг ярмини аёллар ташкил этади.

ЮНЕСКО эмас, балки Жаҳон банки таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан ортиғи шаҳарларда яшайди ва 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши кутилмоқда. Урбанизация суръатининг ошиши коммунал хизматлар, транспорт, чиқиндиларни бошқариш ва шаҳар режалаштириш тизимини модернизация қилишни талаб этмоқда.

LPCP дастури 2025 йилда ишга туширилган ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш давлат дастурини қўллаб-қувватлайди. У 13 та ҳудудда инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари, шунингдек, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот ва Ҳазорасп туманларини қамраб олади.

Дастур доирасида 300 минг кишининг транспорт хизматларидан фойдаланиш имконияти яхшиланади, 400 минг аҳоли учун жамоат жойлари ва боғлар ривожлантирилади. Инфратузилма лойиҳалари қурилиш соҳасида 10 мингга яқин вақтинчалик иш ўрни яратиш имконини беради.

Жаҳон банки таъкидлашича, LPCP маҳаллий ҳокимият органларини молиялаштириш самарадорлик кўрсаткичларига боғланган мамлакатдаги илк молиявий модел ҳисобланади.

Аввалроқ Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 250 млн доллар кредит ажратишни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid