add

Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади

23.01.2026 | 22:161 daqiqa

Янги тартибга кўра, сунъий интеллект ёрдамида яратилган барча турдаги контент, жумладан тасвирлар, видеолар, аудиолар ва дипфейклар мажбурий тарзда махсус белгилар билан белгиланиши шарт.

Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади

Жанубий Корея сунъий интеллектни тартибга солувчи комплекс қонун кучга кирган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. Ҳужжат сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентни, жумладан тасвирлар, видео, аудио ва дипфейкларни мажбурий равишда белгилашни (маркировка қилишни) талаб этади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги ёзмоқда.

Янги тартиб нима ҳақида?

Гап 2026 йил январ ойидан амал қила бошлаган «Сунъий интеллект тўғрисида»ги асосий қонун (AI Basic Act) ҳақида бормоқда. У СИ-сервислари ишининг шаффофлигига қўйиладиган талабларни белгилайди ва генератив моделлар томонидан яратилган барча материалларни мажбурий белгилашни жорий этади. Фойдаланувчилар ўз қаршиларидаги контент сунъий интеллект маҳсули эканлиги ҳақида тўғридан-тўғри хабардор қилиниши керак.

Соғлиқни сақлаш, транспорт, молия ва хавфсизлик каби юқори хавфли соҳалар учун алоҳида талаблар кўзда тутилган. Бу ҳолатларда сунъий интеллектдан фойдаланишга фақат инсон назорати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

Жазо

Қоидаларни бузганлик учун маъмурий жарималар белгиланган. Шу билан бирга, расмийлар компаниялар янги талабларга санкцияларсиз мослашиб олишлари учун ўтиш даврини эълон қилишди.

Эслатиб ўтамиз, қонун Жанубий Корея парламенти томонидан 2024 йилнинг охирида қабул қилинган эди. Ундан кўзланган мақсад — дипфейклар ва бошқа СИ-контентлари билан боғлиқ дезинформация ҳамда суиистеъмол қилиш хавфларини камайтириш, шунингдек, жамиятнинг янги технологияларга бўлган ишончини оширишдир.

Teglar

Mavzuga oid