
Жойларда қор, туман, яхмалак: 28 январ учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда. Ҳарорат кундузи -3...+7 даража атрофида бўлади.
© Javhar Chorshanbiyeva Ўзгидромет 28 январ куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво кутилмаларини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-15 даража совуқ, Устюртда -20...-23 даража совуққача, кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.
27-30 январ кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.





