add

Мобил алоқа нархлари бир йилда қарийб 10 фоизга ошди

Bugun 12:353181 daqiqa

2025 йил давомида мобил оператор хизматлари қимматлашди. Аввалроқ бу бўйича Рақобат қўмитаси томонидан текширув бошланганди.

Мобил алоқа нархлари бир йилда қарийб 10 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил ноябр ойида Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашган. Йил бошидан буён эса мазкур хизмат тури бўйича нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур рақамлар мобил алоқа хизматлари инфляцион босим остида қолаётганини кўрсатмоқда. Бир ойлик ўсиш нисбатан паст бўлса-да, йиллик динамика аҳоли харажатларида ушбу хизматлар улуши ортиб бораётганини англатади.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси мобил алоқа операторлари томонидан хизматлар нархларининг оширилиши юзасидан махсус ўрганиш бошлаганини маълум қилган эди. Қўмита 2025 йил ноябр ойи бошида мобил операторларга расмий сўровлар юбориб, тарифларни қимматлаштиришнинг иқтисодий асослилигини таҳлил қилишни мақсад қилган.

Маълумот учун, 2025 йил январ–октябр ойларида мобил алоқа операторлари орасида энг йирик солиқ тўловчилар сифатида Uztelecom 1 трлн 6,3 млрд сўм, Ucell 321,6 млрд сўм, Beeline 263,3 млрд сўм ва Mobiuz 185,3 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу рақамлар ушбу компанияларнинг айланмаси юқори эканини кўрсатади.

Teglar

Mavzuga oid