Олмаота аэропортида ўзбекистонлик сумкасида «атом бомбаси» борлигини айтди

05.09.2025 | 23:002 daqiqa

2 сентябр куни Қозоғистонда рўй берган воқеада 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтиш вақтида багажида атом бомба борлигини айтган.

Олмаота аэропортида ўзбекистонлик сумкасида «атом бомбаси» борлигини айтди
Олмаота аэропортида 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси сумкасида «атом бомбаси» борлигини айтиб ҳазиллашди ва маъмурий жарвобгарликка тортилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди. «Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшли фуқароси ҳазил тариқасида ўз юкида «атом бомбаси» борлигини айтиб, жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузган. Чет эл фуқароси майда безорилик учун жавобгарликка тортилиб, унга 78 640 тенге (1 млн 800 мингдан ошиқроқ) миқдорида жарима белгиланган», - дея хабар берди мамлакат полицияси. Қўшимча қилинишича, транспортда вазиятни издан чиқариш ёки одамларни қўрқитишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат жиддий таҳдид сифатида баҳоланади ва айбдорлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Teglar

Mavzuga oid