add

Олтин нархи яна қимматламоқда

Bugun 15:552741 daqiqa

Ноябр ойида кузатилган қисқа муддатли пасайишдан кейин жаҳон бозорларида олтин яна қимматлаша бошлади.

Олтин нархи яна қимматламоқда

Бугун халқаро бозорда олтиннинг бир унцияси қарийб 4 350 долларга етди. Йил бошидан буён олтин нархи 60 фоиздан ортиқ ўсиб, инвесторлар эътиборидаги энг фаол активлардан бирига айланди. Агар ўсиш суръати шу тарзда сақланиб қолса, яқин ойларда олтин янги тарихий рекорд ўрнатиши мумкин.

Жаҳон бозоридаги ушбу тенденция Ўзбекистон ички бозорида ҳам яққол акс этмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, олтин қуймаларининг нархи сўнгги ҳафталарда сезиларли ошиб, 21 октябрдан бери энг юқори кўрсаткичларга чиқди.

Хусусан, ҳозирда

5 граммли олтин қуймаси 8 миллион 616 минг сўм;

10 граммли олтин қуймаси 17 миллион 233 минг сўм;

20 граммли олтин қуймаси 34 миллион 466 минг сўм;

50 граммли олтин қуймаси 86 миллион 164 минг сўм;

100 граммли олтин қуймасининг қиймати 172 миллион 328 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Олтин нархининг ўсишига глобал иқтисодий ноаниқлик, инфляция хавфлари ва инвесторларнинг хавфсиз активларга бўлган талаби асосий омил бўлмоқда.

Жаҳон бозорларида олтин ва кумуш нархлари марказий банклар талаби ва АҚШда пул-кредит сиёсати юмшаши фонида 36 йиллик рекордларга яқинлашмоқда.

Teglar

Mavzuga oid