add

Олтин ва кумуш нархлари 36 йиллик рекордга яқинлашди

Кеча 15:152942 дақиқа

Жаҳон бозорларида олтин ва кумуш нархлари марказий банклар талаби ва АҚШда пул-кредит сиёсати юмшаши фонида 36 йиллик рекордларга яқинлашмоқда.

Олтин ва кумуш нархлари 36 йиллик рекордга яқинлашди

Жаҳон молия бозорларида олтин ва кумуш нархлари юқори суръатда ўсишда давом этмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, олтин қиймати сўнгги уч кунлик ўсишдан кейин барқарорлашган бўлса-да, бозордаги умумий тренд ҳануз юқори қолмоқда. Ушбу ўсиш АҚШда пул-кредит сиёсатини янада юмшатиш эҳтимоли билан қўллаб-қувватланмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, жорий йил бошидан буён олтин нархи 60 фоиздан кўпроққа ошган. Кумуш эса икки баравардан ортиқ қимматлашди. Ҳар икки металл ҳам 1979 йилдан бери кузатилмаган энг юқори йиллик кўрсаткичларга яқинлашмоқда.

Ўсишнинг асосий омиллари сифатида марказий банклар томонидан олтин харидининг кўпайиши, шунингдек, инвесторларнинг давлат облигациялари ва миллий валюталардан чиқиб, хавфсиз активларга ўтиши кўрсатилмоқда. Пайшанба куни олтин қуймалари нархи унцияси учун тахминан 4270 доллар атрофида шаклланди, бу кун давомида 1,2 фоизлик ўсишдан кейин қайд этилди.

Vantage Markets компаниясининг Мелбурндаги катта бозор таҳлилчиси Ҳэбэ Ченнинг таъкидлашича, олтин нархлари 2026 йилда ҳам ўсишда давом этиши кутилмоқда. Унга кўра, марказий банклар томонидан барқарор талаб, юмшатилган монетар сиёсат ва доимий геосиёсий кескинлик макроиқтисодий жиҳатдан мустаҳкам таянч яратмоқда.

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, олтин билан таъминланган биржа фондларидаги активлар жорий йилда май ойидан ташқари ҳар ой ўсиб борган. Бу ҳам инвесторлар ишончи юқори эканини кўрсатади.

Шу билан бирга, кумуш нархи ҳам сўнгги ҳафталарда талабнинг ошиши ва асосий савдо марказларидаги танқисликлар сабаб кескин кўтарилди. Пайшанба куни кумуш унцияси 64,31 доллар даражасига чиқиб, тарихий максимумни янгилади. Қимматбаҳо металлардан платина нархлари бироз пасайган бўлса, палладий қиймати ўсиш қайд этди.

Теглар

Мавзуга оид