add

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга экспорт қилмоқда?

Bugun 13:553411 daqiqa

2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон экспортидаги асосий улуш Россия ва Хитой ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга экспорт қилмоқда?

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 фоизга юқори, дея хабар қилмоқда Миллий статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон маҳсулотлари энг кўп Россия бозорига йўналтирилган. Россияга экспорт ҳажми 4 млрд долларга етган бўлиб, у мамлакат Ўзбекистон экспорт портфелида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Хитой жойлашиб, ушбу давлатга 1,9 млрд долларлик маҳсулот етказиб берилган.

Марказий Осиё ва қўшни бозорлар ҳам экспортда муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Хусусан, Афғонистон ва Қозоғистонга экспорт ҳажми ҳар бири бўйича 1,3 млрд доллардан тўғри келган.

Туркия Ўзбекистон экспортчилари учун йирик бозорлардан бири бўлиб, унга 1 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Европа Иттифоқи давлатлари орасида эса Франция эътиборга молик бўлиб, ушбу мамлакатга экспорт ҳажми 775,8 млн долларга етган.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларига 642,7 млн доллар, Қирғиз Республикасига 560,4 млн доллар, Тожикистонга 531,8 млн долларлик маҳсулот етказиб берилган. Покистон эса ТОП-10 давлатлар рўйхатини якунлаб, унга экспорт ҳажми 321,8 млн долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларига етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд 18,4 млн долларга кўпайди.

Teglar

Mavzuga oid