add

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларга етди

Бугун 12:153321 дақиқа

Ташқи савдо айланмасида импорт улуши катта қисмни ташкил этди. Экспорт ҳажми импортдан қарийб 11 млрд долларга кам бўлди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларга етди

2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларига етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд 18,4 млн долларга ёки 21,8 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30 млрд 894,8 млн долларни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 26,2 фоизга ўсди. Импорт ҳажми эса 41 млрд 885,4 млн долларга (18,7 фоиз ўсиш) етди. Бунда орадаги тафовут 10 млрд 990,6 млн доллар бўлди.

Ўзбекистон жаҳоннинг  210 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6,0 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Қуйида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасини давлатлар кесимида кўришингиз мумкин:

Хитой — 14,6 млрд доллар;

Россия Федерацияси — 11,7 млрд доллар;

Қозоғистон — 4,3 млрд доллар;

Туркия — 2,6 млрд доллар;

Корея Республикаси — 1,5 млрд доллар;

Афғонистон — 1,4 млрд доллар;

Франция — 1,2 млрд доллар;

Ҳиндистон — 1,2 млрд доллар;

Германия — 1,1 млрд доллар;

БАА — 1,1 млрд доллар;

Туркманистон — 1,06 млрд доллар;

Қирғиз Республикаси — 903,7 млн доллар;

АҚШ — 871,9 млн доллар;

Беларус — 868,1 млн доллар;

Тожикистон — 737,9 млн доллар;

Швейсария — 520,9 млн доллар;

Эрон — 519,2 млн доллар;

Покистон — 434,4 млн доллар.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январ–октябр ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд долларга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид