add

Ўзбекистонда ноябр ойида 101,1 мингта автомобил сотилган

Bugun 10:352361 daqiqa

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябр ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди.

Ўзбекистонда ноябр ойида 101,1 мингта автомобил сотилган

Ўзбекистонда моябр ойида автотранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича жами савдолар ҳажми 101,1 минг донани ташкил этган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу йилги кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга юқори. Ҳудудлар кесимида барча енгил автомобиллар савдоси ўсиш суръати бўйича Тошкент шаҳри (+33,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (+8 фоиз) етакчилик қилди.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошган, бу ўтган йилнинг ноябр ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсган.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса 5 минг донага яқин бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,5 фоизга юқори қайд этилган.

Иккиламчи автомобил бозори

Иккиламчи автомобил бозорида ноябр ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам.

Шу билан бирга, пойтахтда фойдаланилган автомобиллар савдоси 1,4 баробарга ошган ва ўтган йил ноябрига нисбатан 3,4 мингтага кўп автомобил сотилган.

Бундан ташқари, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ўсган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 379 158 та машина сотилгани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid