Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи пасайишни бошлади

22.10.2025 | 13:001 daqiqa

Йил бошидан бери 44 марта рекорд даражага кўтарилган олтин қуймалари нархи 22 октябрдан пастлай бошлади. Бу тенденция халқаро бозорлардаги пасайиш билан боғланмоқда.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи пасайишни бошлади

Марказий банк маълумотларига кўра, 22 октябр куни Ўзбекистонда 1 грамм олтин қуймаси нархи 1 миллион 665 минг сўмни ташкил этди. 5 граммли қуйма нархи эса 8 миллион 326 минг сўмга тушди. Бу кўрсаткичлар охирги ҳафталарда кузатилаётган пасайишнинг давоми ҳисобланади.

Қуймалар нархи миқдорга кўра қуйидагича белгиланган:

5 грамм — 8 млн 326 минг сўм;

10 грамм — 16 млн 652 минг сўм;

20 грамм — 33 млн 305 минг сўм;

50 грамм — 83 млн 262 минг сўм;

100 грамм — 166 млн 523 минг сўм.

Марказий банк қайд этишича, 17 октябр куни олтин қуймалари нархи йил бошидан бери 44 марта рекорд янгилаган. Бироқ 20 октябрдан кейин нарх пастлай бошлаган. Бу ўзгариш халқаро бозорлардаги динамикага ҳам мос келади.

Маълумки, Ню Йорк товар биржаси (COMEX) маълумотларига кўра, 21 октябр савдоларида олтин нархи 6 фоизга пасайиб, бир трой унсияси учун 4100 долларни ташкил этган. Бу 2013 йилдан бери кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир.

Муттахассислар фикрича, халқаро бозорлардаги нарх ўзгаришлари Ўзбекистондаги ички қимматбаҳо металлар бозорига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолат қисқа муддатли фойда олиш мақсадида инвесторларнинг олтин сотиш фаоллиги билан изоҳланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid