Ўзбекистонда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари эълон қилинди

17.02.2026 | 22:402 daqiqa

Республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари адо этилади.

Ўзбекистонда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари эълон қилинди

Эртага, 18 феврал куни хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:

• Андижон – 20:20;

• Фарғона – 20:20;

• Наманган – 20:20;

• Тошкент вилояти – 20:30;

• Тошкент шаҳри –– 20:30;

• Сирдарё – 20:30;

• Жиззах – 20:30;

• Самарқанд – 20:40;

• Сурхондарё – 20:40;

• Навоий – 20:40;

• Бухоро – 20:40;

• Қашқадарё – 20:45;

• Хоразм – 21:00;

• Қорақалпоғистон Республикаси – 21:00.

2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий ийл Рамазон ойининг илк куни 19 февралдан бошланади. Республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади. Таровиҳ намозлари соат 20:30 дан кейин бошланади. Уларда ҳар куни тахминан 1 миллионга яқин фуқаро иштирок этиши мумкин.

Ушбу даврда хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингга яқин Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилади. Масжидлар атрофи видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, улар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг мониторинг ва мувофиқлаштириш марказига уланган.

Шу билан бирга, йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2500 га яқин Йўл патруль хизмати ходими хизмат олиб боради. Айрим масжидлар жойлашган кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, кириш жойларига махсус тўсиқлар ўрнатилиб, 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилади. Фавқулодда ҳолатлар учун 200 дан ортиқ махсус техника жалб этилади.

Teglar

Mavzuga oid