add

Ўзбекистонда йил бошидан буён 526 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқлари бузилган

Bugun 13:552211 daqiqa

Бош прокуратурада ўтказилган мажлисда йил давомида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 526 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқлари бузилган

13 декабр куни Бош прокуратурада Бош прокурор Н. Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2025 йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 160 мингдан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 526 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани маълум қилинди.

Қайд этилишича, назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ҳамда давлат манфаатларига етказилган 2,2 трлн сўмлик зарар ундирилган.

Шунингдек, прокурорлар ташаббуси билан 961 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 11 340 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Булардан ташқари, камбағалликни қисқартириш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижасида камбағал оилалар реестрига киритилган 302 минг нафар фуқароларга 1,8 миллиондан зиёд ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, уларнинг аҳволи яхшиланган.

Teglar

Mavzuga oid