Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Ер силкиниши қарийб бир дақиқа давом этди. ФВВ ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 499 километр жанубий-шарқда, Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида жойлашган. Зилзиланинг магнитудаси 6,8 баллни, чуқурлиги эса 224 километрни ташкил этди.

27-июн куни Тошкент вақти билан соат 18:34 да Афғонистонда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер силкиниши Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган. Унинг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, Тошкентдан 499 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 224 километр чуқурликда бўлиб, магнитудаси 6,8 бални ташкил этган.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 261 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 495 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 554 км.
Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ва Японияда ҳам кучли зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.





