Ўзгидромет сел келиш хавфидан огоҳлантирди
21 феврал куни кутилаётган ёмғир ёғиши сабабли Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудларида 21 феврал куни ёмғир ёғиши оқибатида қатор вилоятларнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфидан огоҳлантирди.
Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудудида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларга йўл олаётган ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Зарур ҳолатларда хавфсиз жойларга кўчиш ва расмий хабарларни кузатиб бориш тавсия этилди.





