add

Президент: Ўзбекистон суверен рейтинги «BB-»дан «BB» поғонага кўтарилди

Bugun 12:54731 daqiqa

Жаҳон банки эълон қилиб борадиган Давлатларнинг технологик етуклик индексида Ўзбекистон юқори натижани қайд этган.

Президент: Ўзбекистон суверен рейтинги «BB-»дан «BB» поғонага кўтарилди

Етакчи халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистоннинг суверен рейтингини «BB-»дан «BB» поғонасига кўтарди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи, халқаро рейтинглардаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

«Бу гаплар кўпчиликка оддий бир факт бўлиб туюлиши мумкин. Лекин иқтисодчилар, инвестор ва банкирлар гап нақадар катта натижалар ҳақида бораётганини жуда яхши тушуниб турибди. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилига 250-300 миллион долларга камаяди», – деди давлат раҳбари.

Шу жумладан, Жаҳон банки эълон қилиб борадиган Давлатларнинг технологик етуклик индексида Ўзбекистон 71 поғона юқори кўтарилиб, дунёнинг ТОП-10 та мамлакати қаторидан жой олди.

Бундан ташқари, 2025 йил давлат иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етди. Жами инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31,9 фоизни ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid