Президент университет ректорларини огоҳлантирди

24.02.2026 | 12:111 daqiqa

Олий таълим муассасаларида битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласи кескин танқид қилиниб, ректорлар фаолиятига жиддий саволлар қўйилди.

Президент университет ректорларини огоҳлантирди

Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашуви давомида олий таълим муассасалари фаолияти кескин танқид қилди. Давлат раҳбари битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласида айрим ректорларнинг сусткашлигини очиқ тилга олди.

«Республикада 157 та олийгоҳдан атиги 12 таси битирувчилар билан лойиҳа қилиб, банк кредити орқали 100 нафардан ортиқ талабани тадбиркор қилди. Қолган ректорлар қаерга қараб ўтирибди? Нимага ойлик олаяпти?» — деди давлат раҳбари.

Президент ректорлар нега маош олаётгани, нима учун талабаларни ишли қилиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани ҳақида савол қўйди. «Тўрт-беш йил ўтириб, талабани ишли қилмаган ректор лавозимда ўтиришга ҳақлими?» дея кескин муносабат билдирди.

Умумий ўрта таълимдаги муаммолар

Учрашувда таълим сифати ҳам танқид қилинди. Давлат раҳбари нима учун олийгоҳни битирган ёшларнинг 100 фоизи иш билан таъминланмаётгани, мактабни 11 йил тамомлаган ўқувчи битта хорижий тилни мукаммал ўрганмаётгани ҳақида эътироз билдирди.

Шунингдек, мактаб директорлари ва ўқитувчилар зиммасидаги масъулиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Президент янги Ўзбекистон шароитида ҳар бир раҳбар ва мутахассис ўз устида ишлаши, натижа учун жавобгарликни ҳис қилиши шартлигини таъкидлади.

Мулоқот давом этмоқда ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар юзасидан таклифлар кўриб чиқилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid