Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

10.03.2026 | 12:021 daqiqa

Прокуратура тизимида фаолият юритган Жасур Турсунов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Жасур Санжарович Турсунов Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Жасур Турсунов Чироқчи тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, Жасур Турсунов 1979 йилда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган бўлиб, меҳнат фаолияти давомида прокуратура органларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Фаолияти давомида у Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори лавозимларида ҳам ишлаган. Бу лавозимларда у ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишларида иш олиб борган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълумотига кўра, Қарши туманининг аввалги ҳокими Зоир Алиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. У 2023 йил 26 октябрдан буён мазкур лавозимда ишлаб келаётган эди.

Teglar

Mavzuga oid