Қизилқум чўлида аномал ёмғирлардан сўнг йирик кўл пайдо бўлди

Bugun 20:581 daqiqa

Сув ҳавзасининг ҳажми Чорвоқ сув омбори билан таққосланмоқда.

Қизилқум чўлида аномал ёмғирлардан сўнг йирик кўл пайдо бўлди © Видеодан кадр

Бухоро вилояти, Пешку туманидаги Газли шаҳарчаси шимолида охирги ярим йил давомида кузатилган меъёрдан уч баравар кўп ёғингарчилик натижасида катта сув ҳавзаси пайдо бўлди. Бу ҳақда Экологик партия матбуот хизмати хабар берди.

Илгари сувсиз ҳудуд ҳисобланган «Шўрбулоқ» майдонида пайдо бўлган кўлнинг умумий майдони ҳозирда тахминан 80 квадрат километрга етган.

«Бу кўрсаткич Бухоро шаҳри ва Чорвоқ сув омбори ҳажми билан қиёсланганда сезиларли даражада катталиги билан ажралиб туради»,- дейилади хабарда.

Фақат ёмғир эмас

Қайд этилишича, сув ҳавзасининг шаклланишига фақат ёғингарчилик таъсир кўрсатмаган. Ҳудудда амалга оширилган гидротехник ишлар ҳам муҳим омиллардан бири бўлган.

Хусусан, балиқчиликни ривожлантириш мақсадида кичик каналлар қазилган ва атрофдаги сизот сувлари янги сув ҳавзасига йўналтирилган. Сув оқими эса умумий ҳисобда 126 километрлик коллектор канали орқали келиб тушмоқда.

Teglar

Mavzuga oid