add

Ресторан ва кафелар йил бошидан бери қанча савдо қилган?

Bugun 17:182491 daqiqa

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 11 ойи мобайнида умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналарнинг савдо айланмаси миқдори маълум қилинди.

Ресторан ва кафелар йил бошидан бери қанча савдо қилган?

2025 йилнинг 1 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 278 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 215,5 трлн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.

Маълумот учун, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари томонидан жами 1,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Жумладан, «International Foodchain» МЧЖ (KFC) 78,7 млрд сўм солиқ тўлаб, соҳада биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин «Mak Food Servis» (Evos) МЧЖ 56,3 млрд сўм кўрсаткич билан иккинчи ўриндан жой олди. Учинчи йирик солиқ тўловчи сифатида «Oqtepa-Food-Service» МЧЖ (Oqtepa lavash) қайд этилди — ушбу корхона томонидан 31,9 млрд сўм солиқ тўланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарига жами 129,3 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Teglar

Mavzuga oid