add

«Росатом»га санкциялар: Ўзбекистон АЭС лойиҳаси хавф остидами?

Халқаро майдонда «Росатом»га нисбатан босимлар кучаяётган бир пайтда, Жиззахда АЭС қурилиши давом этяпти. Лойиҳа раҳбарияти эҳтимолий чекловлар фонида қурилишнинг тақдири ҳақида гапирди.

«Росатом»га санкциялар: Ўзбекистон АЭС лойиҳаси хавф остидами?

«Росатом»га қарши киритилиши мумкин бўлган санкциялар Ўзбекистондаги АЭС лойиҳасини амалга оширишга халал бермайди, чунки корпорация лойиҳанинг барча ўта муҳим элементларини аллақачон маҳаллийлаштириб бўлган. Бу ҳақда «Атомстройэкспорт» АЖ вице-президенти — Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси директори Павел Безруков маълум қилди.

​«Росатом станциянинг барча ўта муҳим элементларини аллақачон ўзи учун маҳаллийлаштирган, шунинг учун бу атом станциясига ҳам, унинг қурилишига ҳам ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — деди у.

Безруков санкциялар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Россия узоқ вақтдан бери Ғарбнинг санкциялари остида эканини таъкидлаб ўтди.

2024 йил май ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида Жиззах вилоятида ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактордан иборат мамлакатдаги биринчи кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Бош пудратчи — «Атомстройэкспорт» АЖ бўлиб, ишларга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилган. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг 2025 йил июн ойидаги хабарига кўра, жорий йилда Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин лойиҳани қайта шакллантириш ҳамда икки блокли катта қувватли АЭС ва икки блокли кам қувватли АЭС қуриш бўйича келишувга эришган. 2025 йил 9 октабр куни кам қувватли АЭС майдонида котлован ишларига киришилган.

Teglar

Mavzuga oid