add

Саноат зоналарини бошқариш тартиби янгиланди

Bugun 12:41362 daqiqa

Ҳукумат қарори билан саноат зоналарида хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун бинолар қурилишини молиялаштириш механизмлари аниқлаштирилди.

Саноат зоналарини бошқариш тартиби янгиланди

Ўзбекистонда саноат зоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги тартиб жорий этилди. Ҳукуматнинг 2025 йил 19 декабрда қабул қилинган 802-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги саноат зоналари дирекцияларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳалари учун тайёр бино ва иншоотлар қуришда иштирок этиш механизми белгилаб берилди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, саноат зоналари дирекциялари иштирокчиларнинг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор сифатида кириши мумкин. Бу тартиб саноат инфратузилмасини ривожлантириш ва инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган.

Низом талабларига кўра, мазкур механизм қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларига татбиқ этилади. Бунда дирекция томонидан устав фондига киритилаётган ер участкаси давлат рўйхатидан ўтказилган ва дирекция мулки сифатида расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Ер участкасининг ижара ҳуқуқи қиймати шаклидаги дирекция улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Бу меъёр хусусий сектор иштирокини чекламасдан, давлат иштирокининг мувозанатини сақлашга хизмат қилади.

Шунингдек, хўжалик жамияти устав фондидаги иштирокчиларнинг биргаликда фаолият юритиш шартлари инвестиция битимида аниқ белгилаб қўйилиши лозим. Бу ҳужжатда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиявий шартлар ҳамда лойиҳани амалга ошириш механизмлари акс эттирилади.

Teglar

Mavzuga oid