Logo

Шавкат Мирзиёев Озарбойжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди

Музокаралар аввалида Микойил Жабборов Ўзбекистон раҳбарига Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Шавкат Мирзиёев Озарбойжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди © Foto: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июл куни амалий ташриф билан мамлакатга келган Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Шавкат Мирзиёевга Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Озарбойжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Савдо айланмасининг ўсиши ва қўшма лойиҳалар


Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди, жорий йилнинг ўтган даврида эса ўсиш қарийб 40 фоизни ташкил этди.

Қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда, шу жумладан, қўшма Инвестиция компанияси иштирокида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, бугун бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланди. Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Teglar

Mavzuga oid