add

Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Kecha 20:582 daqiqa

2025/2026 ўқув йилида талабалар учун тўлов-контрактни амалга ошириш муддати январ ойининг охиригача этиб белгиланди.

Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январгача узайтирилди.

Қарорга кўра, қабул параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизини белгиланган муддатгача тўлаши шарт. Бу талаб ўқишга қабул қилиш жараёнини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт, яъни «супер-контракт» асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ҳам улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишлари лозим. Қолган қисмини тўлаш амалдаги қоидаларга мувофиқ кейинги муддатларда амалга оширилади.

Маълум қилинишича, мазкур янгилик биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун амал қилади. Бу орқали талабалар ва уларнинг ота-оналарига молиявий масалаларни ҳал этишда қўшимча вақт берилади.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатини тегишли олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтириш мумкин. Бу қарор талабанинг ҳолати ва мурожаати асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентнинг тегишли фармони билан камбағал оила фарзандларининг «права», контракт ва ҳарбий хизмат тўловлари қоплаб берилиши ҳақида хабар бергандик.

Teglar

Mavzuga oid